1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қаноатли бўлайлик

24-08-2024, 12:14 114 Ўқиш режими + -
Қаноат қилишлик фазилатдир. Қийинчиликда ҳам, торчиликда ҳам, очарчиликлар пайтида юзага келадиган оғир ҳолатларда ҳам энг яхши ечим бу Аллоҳнинг берганига қаноат қилишдир. Инсон интилувчан бўлмас экан, олий мақсадларни олдига қўймас экан, иложсиз нарсаларни орзу қилиши, фойда келтирмайдиган ишларни қилиши унга ташвишдан бошқа нарсани олиб келмайди.
Яна шу нарсани билиб олиш керакки, ҳамма нарса муҳайё бўлди дегани бахт дегани эмас. Бахт бу инсоннинг ички дунёси билан боғлиқ нарса. Шу ерда энг муносиб гаплар қуйидаги пурмаъно ҳадислардир: “Аллоҳ берганига рози бўлгин, энг бой инсон бўласан”.  “Ислом неъмати билан ҳидоят топиб, яшашга арзигулик ризқига қаноат қилган кимса ҳақиқий ютуққа эришибди”.  “Оз бўлиб, кифоя қилгани кўп бўлиб, чалғитиб қўйганидан яхшироқдир”.
 Аллоҳ таоло барчамизни берилган неъматларга шукр қиладиган инсонлардан қилсин!

Боймурод Холмуродов,
Қарши тумани бош имом хатиби