Сафар қилиш манфаати
10722
28-08-2024, 09:53
157
Ўқиш режими
+
-
Сафар қилишда манфаат кўп. Улар қуйидагилар:
- Сафар мардликни ўргатувчи мактабдир.
- Сафар донишмандликни ўргатувчи донишмандир.
- Сафарқилган киши тарихий жойларни кўради. Улуғ кишиларнинг қадам жойларини зиёрат қилади.
- Сафар қилган киши бирор жойга муқим яшаш натижасида пайдо бўлган дангсалик ва ялқовликдан фориғ бўлади.
- Сафар қилган киши ҳам-қайғудан фориғ бўлади.
- Сафар қилган киши руҳан енгил бўлади.
- Сафар инсоннинг илми зиёда қилади.
- Сафар қилган инсон йул синови ва сафар қийинчилигида тобланади
- Сафар инсонга ёру-биродарларини қадрини билдиради.
- Сафар инсоннинг соғлигига манфаат етказади. Шу сабабли халқимиз: “ сафар қилинг саломат бўласиз” дейди.
- Сафар инсон умрини узайишига фойда етказади.
- Сафар савобни зиёда қилади.
- Сафар чаққон ҳаракат қилишга ўргатади.
- Сафар инсонни режим билан ҳаракат қилишни ўргатади.
- Сафар инсонлар ўртасида бир-бирларини танишни олиб келади. Таниш билиш ошно -оғайнилар кўпаяди.
- Сафар инсон турмуш тарзини ўзгаришига сабаб бўлади.
- Сафар инсоннинг муомиласини яхшиланишига олиб келади.
- Сафар инсоннинг ейиш ичишини умуман айтган нафсига сабр бериш, тийилиш сабоқларини беради.
- Сафар ватан ва унда яшаётган кишиларнинг қадрини қанчалик юқори эканлиги кўрсатади.
Сафар одоблари қуйидагилардан иборат:
- Сафарга чиқуфвчи киши аввало сафарга чиқишидан олдин ўз ниятини борадиган жойини аниқ билиб олиши лозим.
- Сафар қилинадиган жойлар ҳақида маълумотга эга бўлиши лозим
- Сафарга озуқасини ҳам тайёрлаб олиши лозим.
- Сафарга борадиган жой ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилиш лозим.
- Йўлда сафарга чиққан одам ҳаммадан ҳар нарса сўраб юриши яхши ҳисобланамайди. Ривоят қилишларича, қадим замонда Мусо а.с. Хизр а.с. билан бирга сафар қилмоқчи бўладилар.Хизр (а.с.) Мусо (а.с.)дан: “ Мени билан сафар қилишнинг шарти нима?” деб сўрайдилар. Ва ўзлари жавоб бериб: “ Мени билан сафар қилишнинг шарти шуки, сафар пайтида мендан савол сўрамайсиз. Агар сафарда ҳадеб савол қиладиган бўлсангиз, иккаламиз бирга сафар қилаолмаймиз” деган эканлар.
Р. Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими