1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ота-оналарнинг дуосини олайлик

29-08-2024, 11:14 139 Ўқиш режими + -
Ота сўзи алоҳида маъно касб қилса,  она сўзи  алоҳида маъно касб қилади Баъзи инсонларни ота-онасига қилаётган муомиласини кўриб инсонни кўзи қувнайди, афсуски ота-она қадрига етмаганлар ҳам талайгина. 
            Бир ҳадисда шундай келадики, “Бир киши Росулуллоҳ (с.а.в) нинг олдиларига келиб Ё Росулуллоҳ яхшилик қилишим учун энг ҳақли бўлган инсон ким? Деб сўради: Росулуллоҳ (с.а.в) “онанг” деб жавоб бердилар, у одам кейин ким деб сўради: Расулуллоҳ (с.а.в) “онанг” деб жавоб бердилар. У одам кейин ким деб сўради: Росулуллоҳ (с.а.в) “онанг” деб жавоб бердилар. У одам тўртинчи марта “Кейин ким” деб сўради. Росулуллоҳ (с.а.в)  отанг деб жавоб бердилар”.
Фарзанд учун ота-она катта бойлик. Бу бойликни йўқотган фарзанд эса уларнинг ўрнини бошқа нарса билан қоплаши қийин. Ота-оналарнинг хизматини қилиб, уларнинг дуосини олишлик барчамизга насиб қилсин!
                 Усмонова Зулайҳо
 Чироқчи тумани
         Кўктош МФЙ отинойиси