1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бугунги кун отинойиси

29-08-2024, 11:18 212 Ўқиш режими + -
                                     Бугунги кун отинойиси
            Бугунги кун отинойисининг олдида бир қанча муҳим вазифалар турибди. Улардан бу фазифаларни бажаришда жуда зукколик талаб қилинади.  
                Маълумки, яқин ўтмишда отинойилар сабоқ жараёнида мумтоз тасаввуфга хос гўзал аҳлоқ, юксак маънавий фазилатларни шакллантиришда кўҳна шарқнинг нуктадон алломалари ҳаёт ва ижодларига бекорга мурожаат қилишмаган. Чунки Мирзо Бедил, Фирдавсий, Алишер Навоийдек  буюк боболаримиз  асарларида комил инсон, нафс тарбияси,  Ватанпарварлик каби ғоялар  ниҳоятда закийлик ила рангин бўёқларда акс эттирилган. Халқимизнинг  асрлар давомида такомилга етиб борётган маънавий бойлиги бус-бутун ифода этилган. 
            Бугуннинг отинойиси қайта туғилган, янгиланиш пиллапояларидан юқори кўтарилаётган мамлакатимизнинг бир тирик ҳужайрасига айланиб, эзгулик хусусиятларини кўрсатиб бериши, кишиларнинг онгу шуурига асоссиз кириб қолаётган ёт ғоялар ва маслакларга алданмаслик учун иммунитет ҳосил қиладиган табибга айланиши керак. 
                 Босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар мақсадини аёллар ва ёшлар ўртасида бажариладиган расм-русумлар, миллий, диний – маърифий ишларни бажарадиган отинойилар тўғри талқин этишлари бугуннинг талабига айланган. 
             Маънавий муҳитга салбий таъсир этадиган, миллий кадрият ва ҳанафийлик таълимотига зид бўлган  ғояларга қарши  тушунтириш ишлари олиб боришда кенг дунёқарашли ва аҳоли орасида обрў-эътиборга эга бўлган зиёли аёлларга ҳамиша эҳтиёж катта. Шундай экан, отинойилар давр билан ҳамқадам юриши, доимий равишда билимларини янгилаб бориши зарур деб ўйлайман.
М.Мамаюсупова,
Косон туман имом хатибининг ҳотин – қизлар иши бўйича ёрдамчиси.