Кибрдан сақланайлик
10746
5-09-2024, 16:30
129
Ўқиш режими
+
-
Кибрдан сақланайлик
Маълумки, хантал майда сариқ гулли ўсимликдир. Ханталнинг уруғидан нонвойлик, қандолатчиликда фойдаланилади. Хантал ва унинг уруғидан овқатга солиш учун аччиқ зиравор тайёрланади. Ханталнинг уруғи жуда майда, зарра ҳолатида бўлади.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) одамларни заррача бўлсада кибр қилмасликка чақирганлар. Инсон қалбидаги кибрнинг оғирлиги хантал уруғининг оғирлига бўлса, жаннатга кирмаслигидан огоҳлантирганлар. Бу ҳақдаги ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.): “Қалбида хантал уруғи оғирлигича кибри бор одам жаннатга кирмайди”, дедилар. Бир киши: “Ё Аллоҳнинг Расули, мен гўзалликни, ҳаттоки қамчимнинг тасмаси ва оёқ кийимимнинг боғи чиройли бўлишини ёқтираман-ку?” деди, У зот алайҳиссалом: “Бу кибр эмас. Аммо ким ҳақни тан олмаса ва одамларни менсимаса [ёки одамларни ёмон кўрса], кибрдир”, дедилар”.
Аллоҳ таоло барчамизни кибрдан сақлаб, Ўзи рози бўладиган қалбга эга бўлишга муваффақ қилсин!
Р. Акбаров, ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими