Қўшничилик ҳақлари
10747
5-09-2024, 16:34
143
Ўқиш режими
+
-
Инсон бирор маконда турар экан у бу маконда бошқа инсонлар билан қўшни, ҳамсоя туради. Инсоннинг оила аъзоларидан кейин энг кўп мулақот қиладигани унинг қўшнисидир.
Қўшнининг ҳурмати унинг ҳаққини адо этиш билан бўлади. Қўшничиликнинг ҳаққи нима? Пайғамбаримиз ( с.а.в.):“ Қўшничилик ҳаққини биласизларми? “деб, сўрадилар. Ва у зот: “Агар қўшни ёрдам сўраса, ёрдам беринг, ҳимоя ўраса, ҳимояга олинг. Агар қўшни маслаҳат сўраса, маслаҳат, қарз сўраса,қарз беринг. Агар қўшнингизга яхшилик етса,уни яхшилик билан қутланг, мусибат етса, унга тасалли беринг. Қўшнига азият берманг. Қўшнига уйларингдаги овқат ва мевалардан бериб туринглар. Қўшни касал бўлса, ундан хабар олинг. Мабодо вафот этса, жанозасида иштирок этинг” дедилар.
Инсонга қўшнилар ҳақиқий баҳо беради. Бир киши яхшилик ёки ёмонлик қилганимни қаердан биламан, деб сўрабди. Шунда пайғамбар (с.а.в.): “Агар қўшниларингиз яхшилик қилдинг деса,яхшилик қилган, ёмонлик қилдинг деса, ёмонлик қилган бўласиз”, дедилар.
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими