1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Кимки ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас, у ўшалардандир

5-09-2024, 06:05 319 Ўқиш режими + -
Ўзларича “Оммавий маданият”ни тарғиб қилаётган кимсалар аслида маданиятдан хабардормикан? Улар шунчалар оғиз кўпиртириб бутун жаҳонга жар солаётган бу “Маданият” бизнинг неча минг йиллик тарихга эга бўлган бой меросли маданиятимиз, урф-одат, анъана-ю қадриятларимизга тўғри келадими? Ёки улар маданиятни айш-у ишрат беҳаёлик ва бузуқликдан иборат деб билишадими? 
Афсуслар бўлсинки ҳозирги кунда ахлоқсизлик, бузуқлик ва беҳаёликни маданият деб билиш ва аксинча асл маънавий бой меросга эга бўлган қадриятларни менсимасдан эскилик сарқити деб қараш кўпчилик, айниқса ёшлар орасида катта хавф солмоқда. 21 аср замонавий техналогиялар асри бўлиши билан бир қаторда, турли хил мафкуравий қарашларнинг ақл бовар қилмас даражада турлари пайдо бўлган бир давр бўлди. 
Ҳали юқорида айтиб ўтканимиз ўзларича “оммавий маданият” деб тарғиб қилаётганлар ҳам шулар жумласидандир. Булар ўзлари олиб бораётган ишларини жимжимадор номлар билан атаб, бир биридан ҳашаматдор пуч ғояларни илгари сурсада, аслида, у бутун ер юзи, ҳатто ҳар бир киши онгига чанг солиб маънавият кушандасига айланмоқдалар. Энг ачинарлиси шундаки, кўп инсонлар, айниқса ёшлар мазкур “маданият” таъсирига берилиб қолгани ёки унинг қурбонига айланаётганини ҳам сезмай қолаяптилар. Бундай жирканч “манавият” таъсирига тушган ўсмирлар эса лоқад, енгил-елпи ҳаётга ошно, юрт равнақи ва халқ тинчлигига бефарқ кимса бўлиб вояга етади.
Ушбу “маданият” ни сингдиришга уринаётганлар ёшларни худбин ва лоқайд кимсаларга айлантириш, ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, бир жинслилар никоҳи,зино, гиёҳвандлик каби иллатларни тарғиб етишни мақсад қилган.
Шундай бўсада бу “маданият”га асир бўлганлар сони ортиб бормоқда? Барча замонларда ҳам бузуқликни, фаҳшни, беҳаёликни, ҳар хил номлар, ялтироқ шиорлар билан уни оқлашга интиладиган, тарғиб қиладиган ахлоқсиз тоифалар чиқиб турган. Аммо уларнинг қилғилиғи инсоният бошига фақат кулфатдан бошқа нарса келтирмаган. Буларнинг қилаётган ишлари ҳам айни шунинг ўзидир. 
Муқаддас динимизда булар тарғиб қилаётган ишларнинг барчаси қоралангандир. Хусусан ислом дининиг муқаддас китоби Қурони каримда Аллоҳ таоло “Эй иймон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашмангиз! Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, (шайтон ) бузуқлик ва ёвузликка буюрур” деб огоҳлантиради. 
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) нинг ҳадиси шарифларида: ”Агар уялмасанг истаганингни қил!”-деб беҳаёликдан қайтарадилар. (Имом Бухорий) 
Шундай экан биз қаёққа қараб кетаяпмиз ва кимларга эргашаяпмиз?
Умар (р.а.) ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Кимки ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас, у ўшалардандир” деганлар.
Ота-боболаримизнинг онгу тафаккурида асрлар, минг йиллар давомида шаклланиб сайқал топган ор-номус, уят ва андиша, шарму ҳаё, ибо ва иффат каби юксак аҳлоқий туйғулар, тамомила камолот чўққисига етган бизнинг диёримизга бундай “маданият”нинг асло кераги йўқ.
Жалолов Турғун 
Китоб туманидаги “Қўшчинор” жоме масжиди имом-хатиби