1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ғофил ва бепарво бўлманг!

4-09-2024, 06:24 168 Ўқиш режими + -
Дунё тез даражада ўзгариб, мураккаблашиб, фан ва технологиялар ривожланиб бораётганлиги ўз навбатида огоҳлик ва ҳушёрликни тақозо этади.
Кейинги йилларда дунёда содир бўлаётган воқеалардан хулоса чиқариб, асосий таҳдид глобаллашув жараёнида ёшларимизнинг онгини заҳарлашга, уларни миллий қадриятларимиздан узоқлаштиришга, турли бузғунчилик ва экстремистик ғояларни сингдиришга, ёшларни, фуқароларни турли йўллар билан тўғри йўлдан адаштиришга қаратилган таҳдидлар кўплигини, миллатчилик, диний-этник муросасизлик, терроризм, геосиёсий, иқтисодий ва бошқа манфаатлар, диний экстремизм каби турли иллатлардан сақланишимиз лозимлигини, бундай ақидапарастларнинг асл моҳияти ва мақсадларини ўз вақтида сезишимиз, англашимиз, доимо огоҳ бўлишимиз барчамизнинг бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз керак. 
Мамлакатимизда навқирон авлоднинг жисмонан соғлом, маънан баркамол вояга етиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Ёшларни, айниқса, вояга етмаганларни турли экстремистик, террористик, миссионерлик оқимлари, “оммавий маданият” ва бошқа ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларда ана шу иллатларга қарши маънавий иммунитетни шакллантириш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Бугунги кундаги асосий мақсадимиз юртимизда ҳукм сураётган тинчлигимизни асраб-авайлаш, халқ орасида хавфсизлик ва ҳушёрликни янада ошириш, диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш бўйича ёшларда унга қарши иммунитетни шакллантиришдан иборат. 
Огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш тинчликни таъминлаш, турли хил кўнгилсизлик ва хавфу хатарларнинг олдини олишнинг зарурий шарти ҳисобланади. Зеро, ғофиллик ва бепарволик турли нохушликларга замин яратади. 


Жалолов Турғун 
Китоб туманидаги “Қўшчинор” жоме масжиди имом-хатиби