Жумъа кунидаги салавот
10757
6-09-2024, 10:51
131
Ўқиш режими
+
-
Маълумки, “салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.
Айниқса, жумъа куни салавот айтишни кўпайтиришимиз керак. Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).
Жумъа куни кўп салавот айтишимиз биз учун Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг шафоатларни муяссар қилади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизга икки дунё саодатига еткарсин!
Руҳиддин Акбаров, Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими