1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фасод иш ортида разил мақсадлар, манфаатдор кимсалар туради

10-12-2024, 22:43 197 Ўқиш режими + -
Бугун биз тарихий бир даврда - халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда яшамоқдамиз.
Бугунги тезкор ўзгаришлар давридаги энг мураккаб муаммо бу - ғоявий ва мафкуравий таҳдидлар бўлиб, улар ёшларимиз онги ва қалбини эгаллаш учун астойдил уриняпти. Бу каби ёвуз кучлар айрим ёшларнинг соддадиллигидан фойдаланиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби баҳоналар билан ўз тузоқларига илинтиришга ҳаракат қилишяпти.
Халқимиз бундай шароитда ҳар қачонгидан ҳам ҳушёр ва огоҳ бўлиши, дўст-у душманни ажратиши, ғанимлар фитнасига учмаслиги, ёвуз кучлар қўлида қўғирчоқ бўлмаслиги зарур. Чунки ҳар бир фасод иш ортида разил мақсадлар, манфаатдор кимсалар турганини бир лаҳза ҳам унутишга ҳаққимиз йўқ.
Шу боис, барчани ҳушёрликка, ҳар қандай ёт ғоя ва фикрларга бефарқ бўлмасликка, мустақил она-диёримиз халқига, унинг тинч турмуши ва фаровонлигига таҳдид соладиган турли хавфлардан огоҳ бўлишга чақиришда бардавом бўлайлик.

Азамат УСМОНОВ