Интернет тармоқларида айрим киши мўмин-мусулмонларни ўзаро ихтилофга чорламоқдалар. Мўмин-мусулмонни ўзаро ихтилофга чорлаш уларни заифлаштириш билан баробардир. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Аллоҳга ва Унинг расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир” ( Анфол сураси, 46-оят).
Мўмин-мусулмонни ўзаро ихтилофга чорлаш уларни ҳалокат сари етаклаш билан баробардир. Бу ҳақда пайғамбаримиз (с.а.в.) бизни огоҳлантириб шундай деганлар: “Ихтилоф қилманглар, чунки сизлардан аввалгилар ихтилоф қилишди ва ҳалок бўлишди”.
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни ўзаро ихтилофлардан асраб, Ўзи рози бўладиган амалларга йўлласин!
Раҳматилло УСМОНОВ