1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Такфирнинг хатари

18-08-2024, 10:19 69 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида айрим тоифалар бировларни кофир деб айблашдан ўзларини тиймаяптилар. Бир мусулмон бошқа бир мусулмонни кофир дейишлиги улкан гуноҳ ҳисобланади. 
Аллома Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ “Маълумки, умринг бўйи кофирлиги аниқ бўлган кимсани кофир демасанг, Аллоҳ таоло бунинг учун сени қиёматда жазоламайди. Аммо Аллоҳнинг наздида кофир бўлмаган (чунки қалбдаги иймонни фақат Аллоҳ билади) одамни умрда бир марта кофир десанг, ўзингни Аллоҳ азза ва жалла ҳузуридаги энг улкан гуноҳга рўбарў қилибсан” дейдилар.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарса имоннинг аслидандир. “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кимсага тегмаслик, уни гуноҳи туфайли кофир демаймиз, амали туфайли исломдан чиқармаймиз” (Имом Абу Довуд ривояти) дейдилар.
Абу Жаъфар Таҳовий ал-Ҳанафий ҳам “Ал-Ақида ат-таҳовия” асарида: “Қибла аҳлларининг биронтасини гуноҳи сабабли, модомики уни ҳалол санамас экан, кофирга чиқармаймиз” деб ёзадилар.
Айрим тоифаларнинг бошқа мусулмонларни кофирга чиқаришдаги асосий  хатолари уларнинг жоҳил эканликлари, динни пухта билмасликларидир.
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликлардан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!

Рахматилло УСМОНОВ