1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Шайтоннинг дўсти ким?

9-09-2024, 15:14 279 Ўқиш режими + -
Инсон Аллоҳга ва қиёмат кунига ишонмас ва шу билан бирга молини хўжакўрсинга сарфлар экан бундай киши шайтоннинг дўстидир.  
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: «Чунки улар молларини хўжакўрсинга сарфлашади ва Аллоҳга ҳам ,қиёмат кунига ҳам ишонишмайди. Кимнинг дўсти шайтон бўлса,у қандайин ёмон дўстдир» (Нисо сураси, 38-оят).
           Қатода розияллоҳу анҳу айтади: «Банда қачон риё билан (хўжакўрсинга) амал қилса, Аллоҳ таоло айтади: «Бандам мени масхара қилаётганини кўринглар!» дейди. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи ва саллам риё, кибр,манманлик каби иллатларни кичик ширкка ўхшатганлар. Шайтон кибри ва манманлиги туфайли лаънатга учраб,қувғин қилинган. Эҳсонини, амалини бошқалар кўриши учун учун, риёкорлик билан қилувчилар ҳам шайтон йўлидан юрган ҳисобланишади.Чунки улар Аллоҳга ва қиёмат кунига ишонишмагани учун шайтоний васвасага учишади. Шайтон эса мўминларнинг очиқ-ойдин душманидир.,у фақат ёмонликка чорлайди.Унинг сўзига кирганлар эса жаннат лаззатларидан маҳрум бўлишади.
                Аллоҳга, қиёматга ишонмаган киши молини хўжа кўрсинга сарфлар экан шайтонни хурсанд қилади. Ислом дини инсонларни хўжакўрсинга, риё учун амал қилишдан қайтаради. У инсонларни холис Аллоҳ таоло учун амал қилишга чақиради
              Аллоҳ таоло барчамизни Шайтон хурсанд бўладиган амаллар қилишдан сақлаб, Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими