Сабр-ғамга тўсиқ
10769
9-09-2024, 15:20
159
Ўқиш режими
+
-
Инсоннинг ҳаёти даврида турли ҳолатлар бўлади. У бахтиёр кунларида шукр қилади, машаққатли кунларда эса сабр қилади. Инсон сабр қилиш билан ғамга тўсиқ қўяди. Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганэканлар: “Сабр – ғамга тўсиқ ва балоларга қарши кўмакдир”.
Аллоҳ таоло инсонни сабр қилишга, бағрикенг бўлишга чақириб шундай дейди: “Эй иймон келтирганлар! Сабр қилингиз, бағрикенг бўлингиз ва (Аллоҳ йулига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора (охиратда) нажот топсангиз!” (Оли Имрон сураси, 200-оят).
Сабр ҳақида қанча гапирсак, шунча кам. Инсон сабр қилиш билан ўз мўлжаллаган мақсадларига эришади.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг сабрли бандалари қаторида қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими