Сурма қўйиш
10770
9-09-2024, 15:24
146
Ўқиш режими
+
-
Халқимизда сурма қўйиш азалдан бор нарса. Сурмани фақат аёллар кўзларига қўяди дейиш нотўғри. Уни эркаклар ҳам қўйиши мумкин. Динимиз аёл ва эркакларнинг сурма қўйишларига рухсат беради.
Маълумки, сурманинг бир неча хиллари бор. Уларнинг ичида энг яхшиси Исмид сурмасидир.
Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу) Исмид сурмаси ҳақида Пайғамбар (с.а.в.)дан ривоят қилади: “Сизларнинг энг яхши сурмангиз Исмид сурмасидир”.
Айниқса, аёллар сурма қўйсалар янада гўзаллашадилар. Сурма инсон кўзини равшан қилади. Кўз киприкларини қорайтиради ва ўстиради. Кўзни ҳар хил зарарли нарсалардан (дизенфекция) тозалайди.
Р.Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими