Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни соғинган саҳобалар (1 қисм)
10772
10-09-2024, 19:59
123
Ўқиш режими
+
-
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни соғинган саҳобалар (1 қисм) (https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA)
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу
Абу Бакр р.а.нинг аёли Асмо бинти Умайс розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ с.а.в. вафот этганларига бир кун бўлган эди. Абу Бакр Сиддиқ р.а Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир кун кўрмаганларига бошларини тиззаларига қўйиб кўп йиғлардилар”. Шунда тинчлантириш мақсадида: “Кўп ташвиш чекманг! Ҳамиша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлдингиз. Иншааллоҳ, яқинда У зот алайҳиссалом билан яна кўришасиз”, дедим.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ соғинар, у зот алайҳиссалом билан кўришишни интизорлик билан кутардилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришга бўлган соғинч икки йилу уч ой давом этди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу вафот этдилар. Соғиниб кутганлари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашишга муваффақ бўлдилар...