1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бугун қурган уйингизда, эртага ўзингиз яшайсиз

11-09-2024, 10:35 155 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Нафақа ёшига етган дурадгор хўжайинига фаолиятини якунлаб, энди вақтини кўпроқ оиласи билан ўтказишни режа қилганини билдирди. Хўжайин кутилмаган бу гапдан бироз қайғуга тушиб қолди. Чунки дурадгор унинг энг ишончли ходимларидан бири эди. Ундан асло ажралишни хоҳламасди. Ноилож хўжайини: “Майлин фақат Сизга сўнгги илтимосим бор, охирги марта менга яна битта уй қуриб бера оласизми?” деб сўради.
Дурадгор ишга бўлган иштиёқи анча сўнган бўлса-да, истар-истамас хўжайиннинг бу илтимосига рози бўлди. Дурадгор уйни қурар экан, арзон ва сифатсиз қурилиш материаллардан фойдаланар, жуда беҳафсала, тезроқ уйни битиришга ҳаракат қиларди.
Дурадгорнинг ишлари тугагач, хўжайин янги уйни кўриш учун келди. У дурадгорга калитни берди ва: “Бу уй йиллар давомида қилган меҳнатларингиз учун сизга ҳадия”, деди.
Дурадгор ҳайратда қолди. Агар у уйни қуришдан олдин бу уй ўзига эканини билганида эди, бутунлай бошқача тарзда қурган бўларди.
Сиз ҳар куни эрта тонгда уйқудан уйғонар экансиз, Аллоҳ таоло сизга ҳаётингизни яхшилаш учун бир қанча янги имкониятлар беради. Аммо афсуски, аксарият одамлар бугунги кунини кечаги кундан кўра яхшилашга интилмайди, Аллоҳ берган имкониятлардан тўлиқ фойдаланмайди. Ва оқибатда натижалар кўнгилгидек бўлмайди. Шундай экан, Аллоҳ берган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қилинг! Ҳаётингизни ўзингиз чиройли тарзда қуринг! Унутмангки, эртага ўша уйда ўзингиз яшайсиз!
Даврон НУРМУҲАММАД