1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ота-она дуоси

16-09-2024, 16:49 677 Ўқиш режими + -
      Инсон учун ота-она дуосини олиш катта фазилатдир. Аллоҳ таоло шундай дейди: “ Раббингиз, ўзига ибодат қилишингизни ва ота-онага яхшилик қилишни буюрди. Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар. Уларга “ Уф..” дема ва жеркима. Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!  Уларга меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: “Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек. Сен ҳам уларга раҳм қилгил!””.( Исро сураси. 23-24оят).
          Фарзандлар ўз ота-онасига яхши муомила қилиши, ширин сўз бўлиши, уларга меҳрибонлик, раҳм-шавқат кўрсатиши лозим. 
     Фарзандлар хизмат қилиб ота-оналарининг дуоларини олиш керак. Зеро ота –оналарнинг фарзанд ҳақидаги дуолари мустажобдир. Инсон ота-онасига қанчалик хизмат қилиб, уларнинг розилигини қўлга киритиб, уларнинг дуосини олса, албатта бу нарсалар беҳуда кетмайди. Ҳадисда: “Ким ўз ота-онасини рози қилса, худони рози қилган бўлади. Кимки ота-онасини норози қилса, худони норози қилган бўлади” дейилади. Ва яна ҳадисда: “ Кимки эрталаб ота-онасини зиёрат қилиб, уларнинг дуосини олса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан иккита эшик очади. Агар улардан биттасини зиёрат қилса, жаннатдан битта эшик очади. Бола ота-онасидан қайси бирини хафа қилса, уни рози қилмагунча Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”, дейилади.
Фарзанд ота-онасининг розилигини топиш учун қуйидаги одобларга амал қилиш лозим:
  1. Ота-онага итоатда бўлиб, уларга доим мулойим муомила қилиш;
  2. Ота-онанинг олдида овозини баланд кўтармаслик;
  3. Ота-онага тонгда салом бериш, кечаси уйқуга ётишдан олдин ота-онага хайрли  тун тилаш;
  4. Ота-онадан ҳар бир ишда маслаҳатлашиш;
  5. Ота-она уйга кирганларида ҳурмат билан ўрнидан туриш;
  6. Ота-она айтишини кутмай улар хурсанд қиладиган ишларни қилиш;
  7. Ота-она шаъни ва мол-мулкини ҳимоя қилиш;
  8. Ота-она чақирганда бошқа ишларни қўйиб дарҳол жавоб бериш;
  9. Ота-она гаплашаётганда уларнинг сўзини бўлмаслик;
  10. Ота-она хоҳлаган нарсасини имкони борича муҳайё қилиш;
  11. Ота-она рухсат бермаган ишни қилмаслик;
  12. Ота-онанинг дўст –ёрларини, қариндош-уруғини ҳурматлаш;
  13. Ота-онаси ёмон кўрадиган кишилар билан дўстлашмаслик;
  14. Ота-онани фарзанд аҳли аёли олдида камситмаслик;
  15. Ота-она дам олаётганида уларни нотинч қилмаслик;
  16. Ота-онадан айб-нуқон ахтармаслик;
  17. Ота-онанинг айб-нуқсонларини уларнинг юзига солмаслик;
  18. Ота-онани масхараб кулишдан ўзини тийиш;
  19. Ота-онадан олдин юрмаслик, улардан юқорига чиқмаслик;
  20. Ота-онага қараб оёқ узатмаслик;
  21. Ота-она ҳузурида одобни сақлаш, нохуш қилиқларни қилмаслик;
  22.  Ота-она яхши кўрадиган таомларни қилиб, уларни кўнглиларини олишлик;
  23. Ота-онадан олдин таомга ёки бошқа нарсаларга қўл узатмаслик;
  24.  Ота-онанинг борлигида ҳам, улар йўқлигида ҳам улар ҳақига доим дуода бўлиш. 
Ҳазрати Алишер Навоий   шундай дейдилар:                                                                               Оналариннг оёғи остидадур,                                                                                                                      Равзаи жаннату жинон боғи.                                                                                                                   Равза боғин висолин истар эсанг,                                                                                                                  Бўл онанинг аёғи туфроғи.
Ота-она фарзанд учун давлат. Давлат учун ҳамиша шукр қилиш ва   ота-она розилигини топиш учун ҳаракат қилиши лозим. Ота-онасини розилигини топган инсон эса икки дунё саодатига эришади.
 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими