Оила хотиржамлиги
10786
16-09-2024, 16:56
164
Ўқиш режими
+
-
Инсон учун оилавий хотиржамлик энг муҳим нарсалардан биридир. Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да шундай марҳамат қилади: “Унинг аломатларидан (бири) сизлар таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун ибрат-аломатлар бордир” (Рум сураси, 21-оят).
Оилада баъзан хато-камчиликлар бўлади. Меҳр-муҳаббат сабабли оиладаги баъзи бир хато-камчиликларни кечиришимиз лозим.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:“Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни ҳурмат қилмаган, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтармаган киши биздан эмас” (Имом Термизий ривояти).
Кечиримли бўлиш динимизда мақталган сифатлардан ҳисобланади. Ўзгани кечириш нафсга ёқмаса ҳам, бу катта можароларнинг олдини олади, келгусидаги хотиржамликни таъминлайди.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими