1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Устозлар ибрати

18-09-2024, 12:55 129 Ўқиш режими + -
Китоб тумани “Хўжа Бухорий” Ислом ўрта махсус билим юртида ўқиб юрган кезларимни эсласам марҳум устоз Элмурод домла Очилов ёдимга тушади. Устознинг  ўқув даргоҳ ховлисида юриш – туришлари биз ўқувчилар учун катта бир ибрат мактаби бор эди. Ҳар бир гапларининг замирида илмга интилиш,  яхши ўқиш, ҳусни хулқ ва одобли бўлишга тарғиб бор эди. 
2002-йил қиш фасли ҳудди кечагина бўлиб ўтгандек хотирамга маҳкам ўрнашиб қолган.  Ўқувчилар хуфтон номозидан сўнг масжид хонақоси ичида кеч соат 12 ларгача  дарс қилар эди. Катта курс ўқувчилари  кичик курс болаларига қўшимча дарс берар эдилар. 2 қаватли масжид кечдан сўнг янада нурли файзли бўлиб кетар эди. Шундай кечаларнинг бирида кечки соат 1:30 лар атрофида  мадраса эшигидан  оппоқ кийим кийган бир киши масжуд томонга қараб кела бошлади.  Мен иккинчи  қаватдан жимгина кузатиб турдим. Устоз Элмурод домла таҳоратхона томон ўтиб кетдилар. Қоронғуда мени пайқамадилар. Тахоратхонада қўлларига  челак , супурги  ва хокандозни олиб, хажатхона бир тарафидан бирма-бир хоналарга кириб, устиларидан қулфлаб олиб тозалай бошладилар. Мен ҳам у кишига билдирмай ўзимча қўшилиб таҳоратхонани  тозалай бошладим. Бир-биримизни кўрмасдан  тозалаб бўлдик. Устоз охирги хонадан чиқмай кутиб турдилар .Мен кетадиган одамга ўхшаб челакни зарб билан ерга қўйиб кетган одамдай кутиб турдим. Устоз хонадан чиқишлари билан қўлларидаги челак ва супургини олмоқчи бўлдим. Аммо устоз қўлларидаги нарсаларни менга бермай, “сен боравер” дегандек бошларини қимирлатдилар. Мен масжидга қайтдим.  Бир оздан сўнг устоз ҳам масжидга келдилар. Устоз  икки ракат намоз ўқидилар. Намоздан фориқ бўлгач менга қараб, меҳрибонларча ёшлик даврларини эслаб, худди шу воқеа устозлари билан ораларига бўлганлигини айтиб бердилар. 
 Устозимизга устозлари хйрли ишлар қилишни ибратини кўрсатган бўлса, устоз менга ҳам бу оқшом яхши бир ибрат кўрсатган эдилар.
Ҳа, яхши ишлар, эзгу амаллар устозларнинг сўзи ва ибратлари билан бардавом бўлади. Ўтган устозларимизни Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олсин!
Аллоҳ таоло барчамизни эзгу ишларда бардавом қилсин! 
Боймурод Холмуродов 
        Қарши туман бош имом хатиби :