Ёлғон гувоҳлик беиш-катта гуноҳ
10817
23-09-2024, 15:08
158
Ўқиш режими
+
-
Ёлғон гувоҳлик бериш катта гуноҳлардан биридир. Пайғамбар (с.а.в.): “Сизларни учта катта гуноҳлардан огоҳ қилайми?” дедилар. Ва у зот: “Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, ёлғон гувоҳлик бериш” дедилар.
Ёлғон гувоҳлик бериш нотўғри ҳукм чиқаришга, жиноятчи айбсиз, айбсиз киши жиноятчи бўлиб қолишига сабаб бўлиш мумкин.
Баъзи кишилар қандайдир манфаат учун ёлғон гувоҳлик берадилар. Баъзи кишилар ўзларини қийин вазиятдан чиқариш учун ёлғон гувоҳлик берадилар.. Ёлғон гувоҳлик бераётган инсон ичидан нотўғри қилаётганлигини билиб туради. Аммо ёлғонга ўрганиб қолганлари учун ундан қайтмайди. Ҳадисда: “ Ёлғончиликдан ҳазар қилинглар. Чунки ёлғончилик ёмон ишга бошлайди, ёмон иш эса дўзахга бошлайди. Бир киши ёлғон гапираверса,шу ишда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида“Ёлғончи(каззоб)”деб ёзилади”, дейилади. ( Бухорий ривояти).
Ёлғон гувоҳлик бериш сабабидан инсонлар қалбига озор берилади, инсонлар орасига совуқлик тушади. Ёлғончилик жамият аъзолари ўртасидаги ишонч, ўзаро муносабат ва меҳр-оқибатни йўқолишига олиб келади. Инсон орасидаги меҳр оқибат йўқолиб, инсонлар бир-бирларидан узоқлашадилар.
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими