1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Учган идишда сув ичиш (суннатдаги мўъжиза)

25-09-2024, 09:26 317 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учган идишдан ичимлик ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар” (Имом Абу Довуд ривояти).
Синиқ пиёлада сув ичиш макруҳ саналади. Имом Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ бундай ёзади: “Ҳадисдаги синиқ идишдан сув ичишдан қайтарилишининг сабаби – синиқ жойда тўпланиб қолувчи кирнинг инсон танасига кирмаслигини олдини олиш”.
Синган ёки дарз кетган идишларнинг ёриқларида турли бактерия ва микроблар тўпланади. Ана шундай бактериялардан бири – Протей (Proteus) чиритувчи бактериялар гуруҳига мансуб бўлиб, идишлардаги ёриқ ва синиқларда тўпланиб шу ердан инсон организмига киради. Натижада гастрит ҳамда ошқозон-ичак касалликлари юзага келади.
Қолаверса, синган идишларнинг бўёқларидаги кадмий, кобальт металлари заҳарли модда саналади. Агар эмалланган идишларнинг сири кўчса, овқат билан реакцияга киришиб, оксидлана бошлайди. Улар овқат ёки сувга қўшилиб, организмни секин-аста заҳарлайди.