1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ўнг қўл билан овқатланиш

5-10-2024, 10:49 157 Ўқиш режими + -
Маълумки овқатланиш орқали инсон ўз танасини озиқлантиради ва инсон қўлига куч, оёқларига мадор энади. Овқатланиш инсон танасининг яшаш шарти ҳисобланади. Инсон танаси овқатланиш яъни таом ейиш, сув ичиш эҳтиёжини доимо қондириб боради. Бу эҳтиёж қондирилмас экан инсоннинг ҳаёти хавф остида қолади. Шу сабабли ер юзидаги барча мавжудотлар тана эҳтиёжини қондириш эвазига яшайди. Мана шу тана эҳтиёжини қондириш инсондаги табиий эҳтиёж ҳисоблансада, уни қандай қондириш ва қанақа тартибда қондириш муҳим аҳамиятга эга.
Овқатланишдаги тартиблардан ўнг қўл билан овқатланишдир. Чап қўл билан шайтон овқатланади. Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.) шундай дедилар: “ Қайси бирингиз овқатланса, ўнг қўл билан овқатлансин, чунки шайтон чап қўл билан овқатланади”. ( Термизий ривояти). 
Шу сабабли ўнг қўл ўрнига қасддан чап қўл билан овқатланишдан сақланиш лозим бўлади.

            
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими