1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Беморлар ҳолидан хабар олиш

7-10-2024, 09:57 291 Ўқиш режими + -
                     Албатта, касал бўлган киши касалликка сабр қилса, катта ажру савобларни қўлга киритади. Аллоҳ таоло яхши кўрган бандасига дард беради. Босқон темирнинг зангини тўккандек,  дард ҳам инсоннинг гуноҳини тўкади. 
Дарҳақиқат, касал ётган кишини ҳолидан хабар олиб, унинг дуосини олиш ҳар бир инсон учун шарафдир. Касал кишилар ҳолидан олишнинг қуйидаги одоблари бор:
-касал кўргани борган киши бемор ҳузурига очиқ юз, меҳр-муҳаббат билан киради;
- касал кўргани борган киши бемор ҳузурига салом  ва имкони борича бирон нима олиб борса яхши бўлади;
-касал кўргани келган киши беморга тасалли гапларни гапиради;
- касал кўргани борган одам жуда башанг ёки кир кийимлари билан бормаслиги керак. Тоза-озода, оддий кийимлар билан борса яхши ҳисобланади;
-касал кўргани борган одам бемор ҳузурида бўлар-бўлмасга кулмасин ёки йиғламасин;
-касал кўргани борган киши бемор ҳузурида узоқ туриб қолмаслиги керак;
-касал кўргани борган киши бемор ҳузурида паст овозда гапириши лозим;
-касал кўргани борган бемор билан хайрлашар экан, унга “ Тез кунларда худо хоҳласа, тузалиб кетасиз”, деган гапларни айтади. 
-қайтишда, агар касалнинг имкони бўлса, ундан дуо олиш яхшилик ҳисобланади.
 
Касал кўриш инсонлар ўртасида меҳр-муҳаббат алоқаларини мустаҳкамлайди. У инсонда меҳр-эътиборга муҳтож кишиларга нисбатан шафқатни ва бошқалар дардини ҳис қилиш каби фазилатларни юзага чиқаради. Касал кишиларни бориб кўриш жамият кишилари ўртасида оқибатли бўлиш, ҳар хил кунларда инсонларнинг бир-бирлари билан ҳамдард бўлишлари каби инсоний фазилатларини шакллантиради.                                                                                                      
Р. Акбаров,
ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими