1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

КОРОНОВИРУСДАН ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИНИ КЎРИШ ШАРЪИЙ АМАЛДИР

18-03-2020, 17:24 386 Ўқиш режими + -


Короновирусдан эҳтиёт чораларини кўриш шаръий амалдир

 

Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 51 оятида да шундай марҳамат қилади:

قُل لَّن يُصِيبَنَا إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَنَا هُوَ مَوْلَانَا ۚ وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ

 “Айтгин, бизга фақат Аллоҳ таоло тақдиримизга битган мусибатгина келур. У бизнинг хожамиздир. Муминлар фақат Аллоҳгагина суянсинлар!”

Демак,  Аллоҳ таоло нимани тақдир қилиб битган бўлса ўша бўлади. Аммо инсон ўзининг тақдирига нима нарса битилганини билмайди. Чунки у ғайб масаласи. Динимизда мусулмон инсон сабабларни муҳайё  қилишга буюрилган. Сабабларни муҳайё  қилиш тақдирга исён қилиш ҳисобланмайди. Коронавирус масаласидаги ҳақиқий Аллоҳга таваккал қилиш бу ундан сақланиш сабаларини амалда қўллаш билан бўлади. 

Ҳозирда матбуот чиқишларда коронавирусдан сақланишда жуда кўплаб тиббий амалий  йўл йўриқлар кўрсатилмоқда. Шулардан биттаси қўл бериб кўришмасликдир.

Бир тарафдан қарасак, азалдан саломлашишда суннат бўлмиш   қўл бериб кўришишни ўз одатига айлантирган   биз мусулмон халқлар учун бу ғалати ҳолатдек кўринади.   Аслида эса бу каби юқумли касаллик тарқалган пайтда қўл узатмаслик амали Расулуллоҳ салалллоҳу алайҳи васалламдан келган шаръий амал ҳисобланади. 

Шарийд ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Сақиф қабиласида  “жузам” (юқумли тери) касаллигига чалинган бир киши бор эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига одам жўнатиб “Биз сен билан байъатлашдик, қайтавер” дедилар”. Имом Муслим ривояти.

Бу ҳадис  мазмуни шундан иборатки, Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламга бир киши Исломга байъат беришга келганида, Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам бу одамнинг “жузом” юқимли тери касаллигига чалинганидан хабар топган бўлганлари учун у билан қўл бериб байъат қилишдан ўзлари тортганлар ва оғзаки байъат қилганлар. Бу хабар юқумли касал тарқалган пайтда  қўл узатмай кўришишда шаръий далил ҳисобланади. 

Рустам Қиличев