1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Кибр қилишдан сақланайлик

10-10-2024, 10:00 167 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таоло инсонга ерда кибрланиб юришдан қайтариб, уни камтарин бўлишга буюрган. Бу ҳақда “ Қуръони Карим”да: “Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен ( оёқларинг билан)  зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан” дейилади. ( Исро сураси, 37-оят). 
       Инсоннинг бошига тушадиган кўпчилик балолар унинг манманлигиндан, кибрланишидан келади. Дунёнинг бошида Шайтон ҳам кибр қилиб, Аллоҳ таолонинг даргоҳидан ҳайдалди. Бу ҳақда  “ Қуръони Карим”да: “Эсланг, Биз фаришталарга: “ Одамга сажда қилингиз!” деб буюришимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб,   такаббурлик қилди ва кофир бўлди” дейилади. ( Бақара сураси, 34-оят). 
            Халқимиз орасида ҳам кибр ёмон одат сифатида қораланди. Инсонлар бу одатни ўзларига мужассам қилиб олмасликлари керак. Ҳадисда кибр ҳақида шундай дейилади: “ Ҳар бир кимсанинг боши устида иккита занжир бўлади. Бири еттинчи қават осмонгача, иккинчиси етти қават ергача етади.  Агар бирор киши кибр қилса, Аллоҳ таоло уни ўша занжир билан етти қават ернинг тубига қараб тортади”. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “ Кимнинг қалбида заррача кибри бўлса, жаннатга кирмайди. Унинг кибри ўзи билан жаннат ўртасида парда бўлади” деганлар.  
 
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни кибрланишдан сақлаб, Ўзи рози бўладиган яхшиликларга муяссар қилсин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими