1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Улкан гуноҳ

10-10-2024, 10:09 161 Ўқиш режими + -
            Ёлғон гувоҳлик бериш улкан гуноҳлардан биридир. Пайғамбар (с.а.в.): “Сизларни учта катта гуноҳлардан огоҳ қилайми?” дедилар. Ва у зот: “Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, ёлғон гувоҳлик бериш” дедилар. 
                          Ёлғон гувоҳлик бериш нотўғри ҳукм чиқаришга, жиноятчи айбсиз, айбсиз киши жиноятчи бўлиб қолишига сабаб бўлиш мумкин. 
                     Баъзи кишилар қандайдир манфаат учун ёлғон гувоҳлик берадилар. Баъзи кишилар ўзларини қийин вазиятдан чиқариш учун ёлғон гувоҳлик берадилар.. Ёлғон гувоҳлик бераётган инсон ичидан нотўғри  қилаётганлигини билиб туради. Аммо ёлғонга ўрганиб қолганлари учун ундан қайтмайди. Ҳадисда: “ Ёлғончиликдан  ҳазар қилинглар. Чунки ёлғончилик ёмон ишга  бошлайди, ёмон иш эса дўзахга бошлайди. Бир киши ёлғон гапираверса,шу ишда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида“Ёлғончи(каззоб)”деб ёзилади”, дейилади. ( Бухорий ривояти).  
                       Ёлғон гувоҳлик бериш сабабидан инсонлар қалбига озор берилади, инсонлар орасига совуқлик тушади. Ёлғончилик жамият аъзолари ўртасидаги ишонч, ўзаро муносабат ва меҳр-оқибатни йўқолишига олиб келади. Инсон орасидаги меҳр оқибат йўқолиб, инсонлар бир-бирларидан узоқлашадилар.
   Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими