Қоғоз пул нопок бўлса
10901
16-10-2024, 11:47
205
Ўқиш режими
+
-
Дарҳақиқат, пуллар одамлар орасида муомила воситаси ҳисобланади. Пулларни ҳар хил жойларда бўлади, уни ҳар хил одамлар қўллари билан ушлашади.
Хўш, нотоза бўлган қоғоз пулларни қандай покласа бўлади?
Нотоза бўлган қоғоз пул сув ёрдамида покланади. Биринчи марта нотоза пул устидан сув қуйиб нопоклик ювилади. Сўнгра қоғоз пул қуритилади. Икинчи марта яна қоғоз пул устидан сув қуйилади ва яна қуритилади. Учинчи марта қоғоз пул устидан сув қуйилади ва қуритилади. Қуритилиш даражаси энг камида ювилган пулдан сув томишининг тўхташидир. Шундай қилинса, шариатга кўра нотоза бўлган қоғоз пул покланган бўлади.
Агар қоғоз пул устидан сув қуйилса, пул йиртилиб кетиш ва фойдаланиб бўлмайдиган ҳолга келиш хавфи бўлса, унда сув ўрнига бензин ёки бирор кимёвий воситадан фойдаланиш мумкин.
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими