1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фирқаларга бўлиниш Исломда йўқ

18-10-2024, 10:07 200 Ўқиш режими + -
Ислом динида фирқаланиш йўқ. Ислом дини мўъмин-мусулмонларни тарқалишдан, фиқаланишдан қайтариб, бирликка, ҳамжиҳатликка чақиради. Бу ҳақда “Қуръони Карим”да Аллоҳ таоло:   “Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг”. (Оли Имрон, 103-оят).
Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) умматларини замонлар ўтиши билан бошларига келадиган фитналардан огоҳлантириб, нимага амал қилишлари ҳақида хабар бериб шундай деганлар:“Динда ортиқча ғулувга боришдан эҳтиёт бўлинглар. Зеро ғулувга бориш сизлардан олдин ўтганларни ҳалок этиб, қон тўкишга ва ҳаромни ҳалол қилишга олиб келди” ( Имом Бухорий ривояти).
Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) ҳаёт вақтларида асло вужудга келмаган, аммо келажак асрларда вужудга келиши мумкин бўлган, халқ ва миллатлар бирлиги ва осойишталигига таҳдид солувчи фитна-фасод, бузғунчиликлар ҳақида хабар бериб, огоҳ этган эдилар: “Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмонини фарқига бормаса, мўминига зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!”( Имом Муслим  ривояти) .
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни фирқаланишдан сақлаб, ҳамжиҳат бўлиб, тинч-тотув бўлиб яшашга муваффақ қилсин! 
Мансурхон Караматов,
Қарши туман “Гумбаз” жомиъ масжиди имом хатиби