1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Ўзбек тили байрами” куни

21-10-2024, 15:24 179 Ўқиш режими + -
Бугун 21-октябрь “”Ўзбек тили байрами куни”дир. Маълумки, дунёда ҳар бир халқнинг ўз тили бор. Бу тил билан улар ўзаро алоқа қиладилар. Хусусан,биз ҳам оиламизда, жамиятда  она тилимиз бўлган ўзбек тили воситасида бир-биримиз билан алоқа қиламиз. 
Маълумки, ўзбек тили дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири ҳисобланади. Ўзбек тилини мавқеъини ошириш, софлигини таъминлаш мақсадида 2020 йил 10 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонуни имзоланди. Унга мувофиқ 21 октябрь санаси юртимизда "Ўзбек тили байрами куни" деб эълон қилинди.
Ўзбек тилининг софлиги ва мавқеъини ошириш учун тилимизга эътиборли бўлишимиз лозим. Зеро, Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, “Тилга ихтиёрсиз-элга эътиборсиз” киши бўлишдан сақланайлик! 
Аллоҳ таоло барчамизни берган неъматларига шукр қиладиган ва уларни қадрига етадиган бандалардан қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими