Саловат айтиш
10922
23-10-2024, 09:32
2 651
Ўқиш режими
+
-
Алҳамду лиллаҳ, барчамиз мўъмин-мусулмонмиз.Биз мўъмин-мусулмонлар Пайғамбаримиз (с.а.в.)га саловат айтишга буюрилганмиз. Агар бир марта саловат айтсак, бизга Аллоҳ ўн марта раҳмат йўллайди, ўнта гуноҳларимизни ўчирилади, ўн даража мартабимиз кўтарилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража мартабаси кўтарилади” (Имом Аҳмад ривоятлари). Манбаларда қисқа салавот сифатида қуйидаги саловт берилади:
اَللَّهُمَّ صل وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّد
Алло́ҳумма солли васаллим ала́ набиййина́ Муҳаммад
Маъноси: Эй, Аллоҳ! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга раҳмат ва салом йўллагин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими