Макка фатҳидан сўнг ҳижрат йўқ
10928
24-10-2024, 09:57
159
Ўқиш режими
+
-
Айрим кишилар ғаразли мақсадда, одамларни чалғитиш пайида Ислом динидаги тушунчаларни нотўғри талқин қиладилар. Шундай ҳар хил талқин қилинадиган тушунчалардан бири ҳижрат ҳақидаги тушунчадир.
Ижтимоий тармоқларда айрим кимсалар “ Бугунги кунда ҳар бир мусулмонга куфр диёридан ислом диёрига ҳижрат қилиш энг муҳим иш” деб зўр бериб тарғибот олиб борадилар. Аслида бу нотўғри даъво.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) Абу Усмон Мужошиъ ибн масъуддан ривоят қилинган ҳадис-шарифда шундай дейдилар:
“Макка фатҳидан сўнг ҳижрат йўқ” (Имом Бухорий ривояти)
Хулоса ўрнида айтиш жоизки,интернет тармоғида тарқалган ҳар хил даъволарга ишонавермаслик лозим.
Турғун Жалолов
Китоб тумани “Қўшчинор” масжиди имом хатиби