Шукр қилиб яшамоқ саодат
10929
24-10-2024, 10:00
117
Ўқиш режими
+
-
Инсон борига шукр қилиб яшаши керак. Бунинг учун унга қаноат бўлиши лозим. Қийинчиликда ҳам, торчиликда ҳам, очарчиликлар пайтида юзага келадиган оғир ҳолатларда ҳам энг яхши ечим бу Аллоҳнинг берганига қаноат қилишдир. Инсон интилувчан бўлмас экан, олий мақсадларни олдига қўймас экан, иложсиз нарсаларни орзу қилиши, фойда келтирмайдиган ишларни қилиши унга ташвишдан бошқа нарсани олиб келмайди.
Яна шу нарсани билиб олиш керакки, ҳамма нарса муҳайё бўлди дегани бахт дегани эмас. Бахт бу инсоннинг ички дунёси билан боғлиқ нарса. Шу ерда энг муносиб гаплар қуйидаги пурмаъно ҳадислардир: “Аллоҳ берганига рози бўлгин, энг бой инсон бўласан”. “Ислом неъмати билан ҳидоят топиб, яшашга арзигулик ризқига қаноат қилган кимса ҳақиқий ютуққа эришибди”. “Оз бўлиб, кифоя қилгани кўп бўлиб, чалғитиб қўйганидан яхшироқдир”.
Аллоҳ таоло барчамизни берилган неъматларга шукр қиладиган инсонлардан қилсин!
Туғун домла Жалолов,
Китоб тумани “Қўшчинор” жомиъ масжиди имом-хатиби