Ҳар бир амални ўзига хос ва мос келадиган талаблари ва тартиблари бўлганидек, ислом динида ҳам ҳар бир амални бошлашликдан олдин айтиладиган махсус сўз боши бордир. Масалан инсон ҳар бир хатти – ҳаракатидан олдин “Бисмиллаҳ”ни айтишликга амр олган, бу амр оятдан ва ҳадисдан бўлган амрдур, бунга шак шубҳа қилишликни ҳожати йўқ. Ўзини бандаман деб тан олган ҳар қандай инсон ҳар бир ишида бўлсин ёки амалида бўлсин бу амрни четлаб ўтолмайди. Чунки дунёни ўзини яратувчиси ва эгаси бор, эгасини исмини зикр қилиб, ундан изн олиб ўз иши билан машғул бўлишлик талаб қилинган экан ўзга чора йўқ “Бисмиллаҳ”ни зикр қилмоқликдан.
Лекин баъзи бир амалларда бундан ташқари калималарни ёки оятларни зикр қилмоқлик вожиб бўлганлари ҳам бор бўлиб у ҳам бўлса “Тааввуз” яъни «Аъузу биллаҳи»ни айтишдир. Бу калима қачон зикр қилинади ва бунга далил борми? бу саволга жавоб беришликга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун биз қуръони каримга мурожаат қиламиз. Масалан “Наҳл” сурасининг 98-оятида Роббимиз Жалло ва Аъло шундай марҳамат қилади: Қуръон ўқиган чоғингда, Аллоҳдан қувилган шайтон(шарри)дан паноҳ сўрагин. Яъни, аввал «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм»ни айтиб туриб, кейин Қуръон қироатини бошлагин. Мана шу оят борасида уламолар ўртасида ихтилофлар бўлди. Масалан қуръон қироъатидан олдинми ёки кейинми? Муҳаддис ва Муфаққиҳ уламолари қироатдан олдин айтилади намозда бўлса ҳам ва намозда бошқа жойларда бўлса ҳам дедилар. Саҳобалар ва Тобеъинлардан иборат бўлганлар эса оятни зоҳирини олиб қироъатдан кейин тиловат қилади дедилар. Ҳар иккала тоифанинг ҳам қавллари тўғри “Тааввуз” яъни «Ауъвзу биллаҳи»ни айтишлик шайтонни васвасини кеткизади. Тиловатдан олдин айтилса тиловат вақтидаги васвосдан кейин тиловат қилса катта савоб ҳосил бўлиб ундан тиловат қилгувчини қалбида васваса ҳосил бўлдими ёки йўқми фарқи йўқ «Аъузу биллаҳи»ни айтиш вожиб бўлиб қолди. Чунки қуръон тиловат қилишлик амалларнинг афзали ва аҳсани эди, шунинг учун “Тааввуз”ни қироат қилишлик вожиб бўлиб қолди.
Бундан ташқари “Тааввуз”ни қироат қилишликни бошқа ҳикматлари ҳам бор. Масалан Қуръони Карим тиловати учун тилни поклайди. Кишини Аллоҳнинг китоби Қуръони Каримни ўқишга тайёрлайди. Шайтоннинг васвасасидан сақлайди. Бутун вужуди ва шъурини Аллоҳ томон буради. Ушбу ояти каримадан уламоларимиз Қуръон ўқишни бошламоқчи бўлган ҳар бир инсонга «Аъузу биллаҳи»ни айтиш вожиблиги ҳукмини чиқарганлар. Чунки Аллоҳ шунга амр қилмоқда. Аллоҳнинг амри ҳар бир мўъминга вожиб. Уни қилмаган одам гуноҳкор бўлади.
Инсон боласи гуноҳдан ёки хатодан холи эмас, гоҳида ёлғон гапириб гоҳида чақимчилик ва гоҳида эса ғийбат қилиб қўяди.Бу ҳолат инсон тилини нажас қилиб қўяди, тилнинг нажаслиги Аллоҳнинг каломини тиловат қилишликга мос келмайди. Шунинг учун Аллоҳ “Тааввуз” яъни «Аъузу биллаҳи»ни айтишликга амр қилди. Аллоҳ илм ва ҳикмат соҳиби, бирор нарсага амр қилдими унинг ҳикматини ва манфъатини ўзи билади.Шариъатда бирор нарсага амр бўлса Аллоҳнинг ҳукми муҳокама қилинмасдан амалга оширилади. Шундай экан биз ҳам амал қилмоғимиз лозим бўлади. Аллоҳ барчаларимизни ўзининг муқарраб бандаларидан бўлиб умр гузоронлик қилишликни насиб айласин ва ҳидоятидан адаштирмасин.
А. Бозоров, Хожа Бухорий ислом таълим муассасасининг тафсир фани ўқитувчиси