Дажжолнинг чиқиши
10946
28-10-2024, 13:34
170
Ўқиш режими
+
-
Баъзи бир тоифалар “Биз Масиҳ Дажжолнинг чиқишини инкор қиламиз” деган даъвони қилишади. Улар бунинг сабабини Масиҳ Дажжолнинг чиқиши ҳақидаги ҳадис оҳод эканлиги билан изоҳлашади. Аммо уларнинг бу даъволарини Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига нотўғри ҳисобланади. Хусусан, марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Дин насиҳатдир” китобларида шундай ёзадилар:“Аҳли сунна вал-жамоа мазҳабидаги барча мусулмонлар қабр азобига ва қиёмат яқинлашганда Дажжолнинг чиқишига иймон келтирадилар. Бу ҳақиқат ақоид китобларимизнинг барчасида алоҳида таъкидланган. ... Ақида илмида мутавотир ва оҳод хабарларда келган маъноларни инкор қилганларга нисбатан икки хил ҳукм собит бўлган. Мутавотир далил билан собит бўлган нарсани инкор қилган одам кофир бўлиб Исломдан чиқади. Оҳод ҳадисларда келган маънони инкор қилган одам фосиқ бўлади”.
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликдан асраб, Ўзининг ҳақ йўлида бардвом қилсин!
Р, Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими