1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бомдод шамоли умрни узайтиради

30-10-2024, 17:35 183 Ўқиш режими + -
 Эрталаб тонгда туришлишлик фазилат ҳисобланади. Инсон эрталаб тонгда турса умрига барака қўшилади. Айниқса, бомдод намози пайтида   ер юзида бир шамол эсади. Эрта туриб бу шамолдан бараманд бўлиш одамга ўзгача сурур бағш этади. 
Дарҳақиқат, бомдод намози пайти эсадиган шамол умрни узайтиради. Бу шамолдан бомдод пайти ухлайдиганлар бебаҳрадирлар. 
Бомдод намозидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир шамол эсади. Бу ҳаво у вақтда уйғоқ бўлганларга Аллоҳнинг бир лутфидир. Фақат бу ҳаво уйғоқ бўлганларга фойда ва шифо бўлади, ухлаб ётганлар бу шифодан маҳрумдир. Ўша пайтда уйғоқ бўлган жамики жонлининг иммунитети юксалади, умри узаяди, териси порлоқлашади. 
 Аллоҳ таоло барчамизни эрта тонгда туриб, бомдод намози ва шамолидан баҳраманд бўладиганлардан қилсин!
 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими