Нафсни англаш
10966
4-11-2024, 10:39
110
Ўқиш режими
+
-
Албатта, инсон ўз нафсини англаши ҳам саодатдир. Зеро, бу дунёдаги солиҳ ишлар нафсга қийин қилиб қўйилган бўлса, ҳавойи нафсга хос ишлар эса завқ-шавқ билан ўралгандир. Пайғамбаримиз (с.а.в): “ Дунёда жаннатий ишлар нафс ёқтирмайдиган нарсаларга ўралган, дўзахий ишлар эса нафсга чиройли қилиб кўрсатилгандир”, дейдилар. Шу туфайли инсон ўз нафси билан курашишда доимо ёмон ишлардан қайтиш ва яхши ишларга ҳаракат қилиши лозим. Қадимда бир шогирд устози ҳузурига кириб: “ Устоз, мен нафсим буюрганини қилайми ёки унинг буюрганига қарши иш тутайми? “, -деб сўрабди. Шунда унинг устози: “Нафсинг буюрганига қарши иш тутма, ва уни айтганини ҳам қилма, балки нафсингни худонинг буйруғи билан тарбия қил”, - деб жавоб берган экан.
Ўз нафсини таниб уни жиловлаган, унга тарбия берган инсонлар кўпроқ бошқа инсонларга манфаат етказадилар. Ўз нафсини тияолмаган одамлар ҳар хил номақбул ишларга қўл урадилар. Шу сабабли инсон ўз нафсини англаши ва уни тарбиялаши натижасида юксак инсоний фазилатларни ўзида шакллантиради. Ва жамиятда кишилар ўртасида бир-бирини кўраолмаслик, ҳасад, худбинлик каби салбий одатлар барҳам топиб, уларнинг ўрнига бир-бировларига инсоф ва адолат қилиш, меҳр-муҳаббат кўрсатиш, ўзаро ҳамжиҳатликда яшашлик каби юксак инсоний фазилатлар мустаҳкамланади.
Руҳиддин Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими