Диндан чалғитманг
10982
7-11-2024, 14:57
104
Ўқиш режими
+
-
Айрим тоифалар одамларни Ислом динидан чалғитишга уринадилар. Ўзга кишини диндан чалғитиш гуноҳ ҳисобланади. Аслида,ўзга инсонларга чиройли муомила қилиб, уларни қўлимиздан келганча яхшиликка ундашимиз лозим.
Аллоҳ таоло мўъмин-мусулмонларни гўзал одоб-ахлоқ билан муомила қилишга, чиройли мунозара қилишга чақирган. Бу ҳақда Қуръони каримда:"Раббингизнинг йўлига ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг ! Улар билан энг чиройли услубда мунозара қилинг! Албатта, Раббингизнинг Ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва У ҳидоятга эришганларни ҳам билувчироқдир" (Наҳл сураси, 125-оят),-дейилади.
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими