Иблис шайтонларини нимага буюради?
10996
12-11-2024, 09:47
172
Ўқиш режими
+
-
Маълумки, Иблис ва унинг шайтонлари инсонга очиқ душмандир. Иблис ўз қўл остидаги шайтонларига инсоннинг энг аввало оиласини бузишни буюради. У шайтонлар бирор инсоннинг оиласини бузса, хурсанд бўлади.
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Иблис тахтини сувнинг устига жойлаб, сўнгра аскарларини (ер юзига) тарқатади. Қайси шайтон энг катта фитна (бузғунчилик)ни қила олса, ўшаниси иблисга яқин (вазир) бўлади. Бир шайтон келиб. мен ундоқ ва бундоқ (бузғунчилик) қилдим, деди. Иблис унга:“ Ҳеч нарса қила олмабсан” деди. Сўнг (кўпчилик иблислар мана шу жавобни эшитгач), бир шайтон келиб: “Мен фалончини токи аёлидан ажрамагуни (оиласини бузмагуним)ча (васваса қилишни ва ораларига совуқлик солишни) тўхтатмадим”, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Иблис мана шу шайтонни ўзининг яқинига олади ва унга: “Ҳа, сен (қойил қилибсан) дейди” дедилар. (Имом Муслим ривояти).
Инсон оиласининг мустаҳкамлиги ҳамма нарсадан муҳимдир. Инсон оиласининг бузилиши эса катта бахтсизликдир.
Аллоҳ таоло оилаларимизни Иблис ва унинг шайтонлари фитналаридан асрасин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими