Таҳорат қилишлик-илоҳий амр
10998
12-11-2024, 09:58
89
Ўқиш режими
+
-
Аллоҳ таоло “Қуръони-карим”да шундай дейди:“Эй иймон келтирганлар, намозга турмоқчи бўлсанглар, юзингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари билан ювинглар, бошингизга масх тортинглар ва оёқларингизни тўпиқлари билан ювингларлар. Агар жунуб бўлсангиз таҳорат (пок)ланинглар” дейилади. Ушбу оятнинг тафсирида: “ Таҳоратнинг фарзлиги ва бу фарз амалнинг ичида тўртта фарз борлиги ушбу оятдан олинган” дейилади.
Ушбу оятдан келиб чиқиб, таҳорат қилишлик илоҳий амр деймиз.
Таҳорат олаётган киши Аллоҳнинг буйруғини адо қилаётган бўлади. У бу иши билан Аллоҳнинг рози қилаётган ва кўп савобларни қўлга киритаётган бўлади.
Доимо таҳорат қилиб юрадиган кишининг ёнидан фаришталар ажралмайди, давомли савоб ёзилаётган бўлади, у Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади, бутун аъзолар тасбеҳ айтади ва таҳорат қилаётган кишига Аллоҳнинг мағфирати ва раҳмати бўлаётган бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни хайрли амалда бардавом қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими