Барча яхшиликлар Исломда
11004
18-11-2024, 09:39
121
Ўқиш режими
+
-
Ислом дини Аллоҳ таоло нозил қилган диндир. Барча яхшиликлар ундадир. Хусусан, бағрикенгликни оладиган бўлсак, Ислом бағрикенг диндир. У ҳаётнинг барча соҳаларида ҳам турли дин вакиллари бир жамиятда,биргаликда яшашлари учун керак бўлган қонун қоидаларни йўлга қўйди. Бу дунё динлари ва тузумлари тарихида улкан янгилик эди.Ҳар бир миллат бу иш билан яшаётган жамияти равнақиги улкан ҳисса қўшган бўлар эди.Чунки ҳар бир жамият ўз фуқароларидан талаб қиладиган асосий мезон бу тинчликни сақлашдир.
Аҳоли тинч ва тотув бўлган жамиятда ривожланиш юксак даражага чиқади.Бу талаб ҳам ояти карима билан вожиб даражасига кўтарилди.Аллоҳ таоло “Нисо “ сурасининг 59 оятида шундай марҳамат қилади;”Эй иймон келтирганлар!Аллоҳга итоат қилинг,ўзингиздан бўлган иш бошиларга итоат қилинг”.
Ислом бошқа дин вакилларини ҳуррият,фикр эркинлиги,ақида эркинлиги,жон,мол,обрў ва бошқа нарсалар даҳлсизлигини тўлиқ кафолатлаб ўз гўзал томонини бутун дунёга яна бир бор исботлади.
Мусулмонларга турли дин вакиллари бирга яшашлари,бир- бирларини меҳмон қилишлари, бошқа диндаги аёллари билан турмуш қуришлари ва ҳалол ҳайвонлар гўштини истемол қилишни ҳалол қилди.
Р. Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакилик ходими