1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Яхши қўшни

20-11-2024, 12:34 99 Ўқиш режими + -
 Агар ҳаётда инсоннинг учта бахти бўладиган бўлса, улардан бири яхши қўшнидир. Бу ҳақда ҳам Пайғамбаримиз ( саллолоҳу алайҳи ва саллам) шундай дейдилар: “ Яхши хотин, кенг ҳовли ва яхши қўшни инсоннинг бахтидир”, дейилади. ( Бухорий ривояти).
Яхши қўшни дегани шуки, қўшниларига зарар беришдан ўзини тийиш эмас, балки қўшнилардан озорлик етса, унга сабр қилиб қўшнини ранжитмайди. Ҳақиқий тарбия кўрган маданиятли инсон қўшниларини ҳурматлайди. Зеро, бу ҳақда муборак ҳадиси шарифда ҳам: “Ким Аллоҳ таолога ва қиёмат кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини ҳурматласин”. ( Бухорий ривояти). Яхши инсон қўшнисига зарар солмайди, унга ёмонлик қилмайди. Бу ҳақда ҳам ҳадиси шарифда: “ Кимнинг ёмонликларидан қўшниси омон бўлмаса,  у жаннатга кирмайди”. ( Имом Муслим ривояти). Қўшнининг ҳурмати унинг ҳаққини адо этиш билан бўлади. Қўшничиликнинг ҳаққи нима? Пайғамбаримиз ( с.а.в.):“ Қўшничилик ҳаққини биласизларми? “деб, сўрадилар. Ва у зот: “Агар қўшни ёрдам сўраса, ёрдам беринг, ҳимоя ўраса, ҳимояга олинг. Агар қўшни маслаҳат сўраса, маслаҳат, қарз сўраса,қарз беринг. Агар қўшнингизга яхшилик етса,уни яхшилик билан қутланг, мусибат етса, унга тасалли беринг. Қўшнига азият берманг. Қўшнига уйларингдаги овқат ва мевалардан бериб туринглар. Қўшни касал бўлса, ундан хабар олинг, мабодо вафот этса, жанозасида иштирок этинг” дедилар. 
    Инсонга қўшнилар ҳақиқий баҳо беради. Бир киши яхшилик ёки ёмонлик қилганимни   қаердан биламан, деб сўрабди. Шунда Пайғамбар (саллолоҳу алайҳи ва саллам): “Агар қўшниларингиз яхшилик қилдинг деса,яхшилик қилган, ёмонлик қилдинг деса, ёмонлик қилган бўласиз”, деган эканлар. Халқимизда шу маънода “ Ҳақликни ҳамсоядан сўра” деган мақол мавжуд.
    Қўшничиликда диннинг, миллатнинг, насл –насабнинг аҳамияти йўқ. Қўшни ким бўлишидан қатъий назар уни ҳурмат қилиш лозим.            
       Инсонлар ўртасида дўстлик, меҳр-муҳаббат ва яхшиликларни жорий қилишда яхши қўшничиликнинг ўрни жуда муҳимдир. Яхши қўшничилик алоқалари туфайли жамият кишилари ўртасида меҳр-оқибатли, ҳар хил кунларда инсонларнинг бир-бирлари билан ҳамдард бўлишлари, яхшиликда ҳамкорлик қилишлари каби инсоний фазилатлар мустаҳкамланади. Бу эса ҳар бир жамият учун хотиржамлик, тинчлик бахш этадиган омиллардан ҳисобланади. 
 
Р. Акбаров,                                                                                                                                           ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими