1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Муаммоларни ҳал этишда бор куч ва имкониятларимизни бирлаштирайлик

19-11-2024, 12:55 214 Ўқиш режими + -
Бугун тез суръатлар билан ўзгариб бораётган, инсоният ҳозирга қадар бошидан кечирган даврлардан тубдан фарқ қиладиган шиддатли ва айни пайтда ўта мураккаб замонда яшамоқдамиз. Шундай экан, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, фуқароларнинг тинчлигини асраш, радикализм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидларга қарши курашиб, озод ва обод Ватан, фаровон ҳаёт барпо этиш, тинчликни асраш ғояларини келажак авлод онгига сингдиришимиз жуда зарур.
Юртбошимиз Ҳақнинг розилигини халқ розилигидан топиш, инсонларнинг дард-у ташвишларини ўйлаб яшаш одамийликнинг энг олий мезони эканини эътироф этиб, бу борада хайрли ишларни амалга ошириб келмоқдалар. 
Биз ҳам юқорида айтилган муаммоларни ҳал этишда бор куч ва имкониятларимизни бирлаштириб, радикализм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидларга қарши курашсак ва ўсиб келаётган ёш авлодни буюк аждодларимизга муносиб ворислар сифатида диний ва миллий қадриятлар асосида тарбиялаб, улар қалбида Ватанга садоқат туйғусини кучайтириб, ҳар хил бузғунчи кучларнинг ахборот хуружларидан огоҳ этсак, албатта юксак мақсадларга эришамиз.
Муқаддас динимиз бизни тинч-тотув, ўзаро аҳл-иноқ, ҳамжиҳат, кечиримли, бир-биримизга дўст ва биродар бўлиб ҳаёт кечиришга буюради. Тарихдан маълумки, динимизни мана шу кўрсатмасига амал қилиб яшаган мусулмонлар доимо бахт ва саодатда яшаганлар, тинч-тотув ҳаёт кечирганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда мусулмонлар ўзаро ака-ука ва биродар экани ҳақида шундай марҳамат қилган: “Албатта, мўминлар биродардирлар” (Ҳужурот сураси 10-оят). Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бир қанча ҳадиси шарифларида мусулмонлар ўзаро ака-ука ва биродар экани ҳақида бундай деганлар: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир (Имом Бухорий ривоятлари).
Демак, мўмин-мусулмонлар бир-бирларига ака-ука ва биродар бўлганларидан кейин, улар ўрталарида ўзаро риоя қилиниши керак бўлган ҳақ-ҳуқуқлар ва вазифалар мавжуд. Жумладан, мўмин мўминга кўзгу бўлиши керак. Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида шундай деганлар: “Мўмин мўминнинг кўзгусидир”  (Имом Абу Довуд ривоятлари). Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар” (Тавба сураси 71-оят).
Ислом оламида минг йиллардан бери қоида бўлиб келаётган яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилиш, ёмонлик ва гуноҳда бир-бирига ёрдам бермаслик ҳам Исломнинг асосий ғояларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир” (Моида сураси 2-оят).
Демак, шариатимизда буюрилган амалларни бажариш ва қайтарилган ишларни тарк қилиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилишимиз ҳамда гуноҳ ва адоватга сабаб бўладиган ишларда бошқаларга ёрдам бермасдан, балки уни тўғри йўлга бошлашимиз – динимиз талабидир.
Жаҳоннинг турли мамлакатларида нотинчликлар ва ижтимоий ларзалар кескин тарзда рўй бераётган бугунги глобаллашув шароитида Ўзбекистон ёшларида таҳдидларга қарши бардошлик туйғусини шакллантирсак, сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини теран англатсак шубҳасиз, давлат ва жамият тараққиёти йўлида кўзланган мақсадга тезроқ эришамиз.
 
Ўткир Ғузаров, 
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти мудири