Ислом дини дин сифатида дунё юзини кўргач инсонлар ҳақиқий дин нима эканлигини билдилар ва унга ибодат қилишлик учун тезда ҳаракат қилдилар. Чунки ислом динини бошқа динлардан фарқи умуман миллат, ирқ, бойлик, камбағалик, минтақа, уруғчилик ва бошқа иллатлардан халос бўлиб адолатли дин сифатида дунё майдонига чиқиб келди. Ер юзида ҳар хил динлар мавжуд бўлиб бирортаси ҳақиқий дин эмаслигини бошқа динларга ибодат қилиб юрмаслигимиз учун қайси дин тўғри эканлигини ажрата олмасдан сарсон – саргардон бўлиб юрмаслигимиз учун Роббимиз Аллоҳ Ўзининг каломи бўлмиш Қуръони каримнинг Оли Имрон сурасининг 19 – оятида бизга яққол хабарини бериб қўйди: “Аллоҳнинг ҳузуридаги дин ислом динидур” яъни исломдан бошқа ҳеч қандай дин Аллоҳнинг дини эмас адашиб чалғиб ётмангизлар демоқда. Агарда баъзи диннинг талаби ва ибодати бизнинг динимиз исломнинг талабига тўғри келса билинки, ўша дин бизнинг динимизни аниқ ўзлаштирган бўлади. Бунга аниқ амин бўлиб айтаманки, ўша динни ихтиро қилиб тарғиб қилаётганлар отамиз Одам (а.с) даврларида йўқ эди. Ислом динини Аллоҳ ўша даврларда яратган эди ва бандаларини ўша динга тарғиб қилган эди. Фақат Аллоҳ Ўзи яратган бандаларини қандай эканлигини билганлиги учун динни даражама – даража жорий қилди. Масалан, Одам (а.с) замонида ва Иброҳим (а.с) замонларида 100 та саҳифа нозил бўлган сўнгра Забур, Таврот, Инжил ва Қуръон номли китобларни нозил қилди, бу китобларни талаби замонига хос ва мос бўлиб нозил бўлган. Бу китобларни ва саҳифаларни ҳаммаси ислом динини китоблари ҳисобланади, сўнгра бу китоблар замон талаби билан аста-секин мансух бўла бошлади. Мансух дегани ҳукми тўхтатилиб, ўрнига ундан кўра яхшиси келган оятга айтилади. Ҳаммамиз Аллоҳнинг мулки бошлаганлигимиз учун дунёни эгаси ўзи бўлганлиги учун ўз мулкини ҳоҳлагандай тасарруф қилишга ўзини ҳаққи борлиги учун ҳоҳлаган китобни ва ҳоҳлаган оятини бекор қилиб, ўрнига ўзи ҳоҳлаган оятини нозил қилишга ҳеч ким қаршилик қилолмайди ва уни муҳокама ҳам қилолмайди. Чунки мансух қилишда ҳам бандани фойдаси инобатга олинган. Буни исботини келтирмоқчи бўлсак, яна Аллоҳнинг каломи Қуръони каримни Бақара сурасини 106-оятига мурожаат қиламиз: “Биз бир оятдан бирортасини бекор қилсак ёки унуттирсак ундан яхшироғини ёки савоби ўшанча бўлганлигини келтирамиз, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканлигини биласизку ” деган оят нозил бўлди. Шу оятдан маълум бўлдики, Аллоҳ бандаларига ҳеч қачон ёмонлик ва оғирликни раво кўрмайди. Бирор оят мансух бўлса ҳам бандасига енгил бўлсин ёки савоби кўп бўлсин деган мақсадда мансух қилган бўлади. Шунга қараганда нафақат оятлар балки китоблар ҳам мансух бўлганлигини биламиз. Аввал саҳифалар сўнгра эса аста-секин китоблар ҳам мансух бўлди. Аввал юзта саҳифа сўнгра, эса Забур ундан сўнгра Таврот сўнгра Инжил вақт ўтиши билан мансух бўлиб, Қуръон нозил бўлди. Ҳозирги кунда Қуръони карим энг сўнги китоб бўлсада Қуръонни баъзи оятлари баъзи оятларини бекор қилиб ташлайди. Мансух оятларни ажратишлик учун фақат аҳли илмларга мурожаат қилинади. Афсуски бугунги кунда баъзи бир инсонлар мансух бўлган оятларни ёки мансух бўлган ҳадисларни рўкач қилиб динни нотўғри талқин қилиб юрибдилар. Натижада мусулмонлар ўртасида фитна тарқашлигига сабаб бўлиб қолмоқда. Фалон оятда бундай деган ёки фалон ҳадисда бундай деган сўзлари билан бонг уриб ўзини жуда тақволи ёки амал қиладиган ягона инсон деб қолган кишилар ўртасида фитна уруғини сочмоқда. Ислом дини одамларни машаққатга ва фитнага ёки балолар гирдобига ғарқ қилишлик учун эмас балки бирдамлик, тинчлик, тотувлик ва фаровонлик уруғини сочишлик учун нозил бўлган диндур. Аллоҳ ҳеч қачон бандасига ёмонликни раво кўрмаган кўрмайди ҳам. Шунинг учун ҳар бир инсон ҳаддини билишлиги ва ўзи билмаган нарсаларни мутахасcис кишилардан сўраб билишлиги лозим айнан ва хоссатан ибодат масалаларида. Кимки динда ва жамиятда ҳамда оиласида мўътадил бўлса, бағри кенг бўлса, икки дунё саодатига мушарраф бўлади. Аллоҳ барчамизни Ўзини ҳидоятидан ва неъматларидан дариғ тутмасин ўзини ва халқини назаридан узоқ қилмасин.
Абдиғани БОЗОРОВХожа Бухорий ислом таълим муассаси тафсир фани ўқитувчиси