Беҳуда гапни кўпайтирманг
11021
21-11-2024, 11:36
97
Ўқиш режими
+
-
Интернет тармоғида айрим гуруҳлар мусулмонлар орасида бўлар-бўлмас беҳуда гапларни кўпайтирмоқдалар. Уларнинг ғаразли мақсадлари мўмин-мусулмонлар орасида беҳуда ихтилофлар, ўзаро низо, мажораларни келитириб чиқариб, уларни йўлдан адаштиришдир.
Аслида эса улар беҳуда гапларни кўпайтирмасдан, ўзаро ихтилоф ва мажоралар келтириб чиқаришдан тийилиб, тинч-осойишта ҳаётда ўзаро ҳамжиҳат бўлиш яшашлари зарур эди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Албатта Аллоҳ таоло сизлар учун уч нарсада рози бўлиб, уч нарсада норозидир. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат қилсангиз, Аллоҳнинг арқони бўлмиш Исломни жам бўлиб маҳкам ушлаб, фирқаланиб кетмасангиз, рози бўлади.Аммо “деди-деди” деб, беҳуда гапни кўпайтирсангиз, кўп савол берсангиз ва мол-дунёни беҳудага сарф қилсангиз, сиздан норози бўлади”, -дедилар (Имом Муслим ривояти).
Албатта, беҳуда гапларда инсонларни асосий ишлардан чалғитади, умрнинг қадрли вақтларини беҳудага сарф бўлишига сабабчи бўлади.
Аллоҳ таоло барчаларимизни беҳуда гапларни кўпайтиришдан сақлаб, Ўзи рози бўладиган ишларни қилишга муяссар айласин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими