Динимизда ҳар бир хайрли ишнинг одоби бўлгани каби, уламоларимиз беморнинг зиёрати бобидаги одобларни қуйидагича санаб берганлар:
Хасталанган кишининг ҳузурига кирганда, очиқ юз, хуш кўнгил, шафқат билан муомала қилинади, унинг юзига синчиклаб қаралмайди, кўп ва қаттиқ овозда гапирилмайди.
Касал кўриш чоғида беморга дард – Аллоҳнинг бир неъмати экани, банда унга сабр қилса, Аллоҳ таоло билиб-билмасдан қилинган гуноҳларни кечиришини айтиб, беморни кўнгли кўтарилади.
Беморнинг бош-кўзи, манглайи, оёқ-қўлини силаб, яхши сўзлар билан кўнгли кўтарилади, дард вақтинчалик эканини айтиб, тасалли берилади.
Касал кишининг зиёратига озроқ ҳадя олиб, салом билан кирилади ва унга яқин, иложи бўлса, бош томонида ўтириб, аҳволи сўралади.
Беморни зиёрат қилиш – Аллоҳ таолони зиёрат қилишга тенглаштирилган, хаста киши гарчи ғайридин киши бўлса ҳам, ҳол сўраш яхшидир.
Касал бўлган одамни бориб кўришнинг савоби ва фазилати жуда кўп. Беморни зиёрат қилиш, ундан ҳол-аҳвол сўраш, бирор етишмовчилиги бўлса, кўмаклашиб юбориш – мусулмон киши зиммасидаги зарур вазифалардандир.
Унинг ҳузурида паст овозда, табассум билан гапирилади, “Кўнглингиз нима истайди?” – деб сўралади. Агар у хоҳлаган нарсасини айтса ва бу унга зарар қилмаса, хоҳ ўзи, хоҳ яқинлари орқали топиб беришга ҳаракат қилинади.
Бемор ётган уйда кулиш, йиғлаш яхши эмас, ҳар хил кинояли, оғир ботадиган, кўнгилга келадиган сўзлар айтилмайди.
Агар зарурат бўлмаса, касал кўргани кечаси бормаган маъқул, чунки дард одатда кечга бориб кучайиб, беморнинг аҳволи танглашади ёки у чарчаб, оромга шайланган бўлади.
Касални толиқтириб қўймаслик учун унинг олдида узоқ ўтирилмайди. Ўзининг розилиги бўлса, бир оз ўтириб, кўнглини кўтарувчи ибратли ҳикоялар сўзлаб турилади. Гапи совуқ, бефаросат кишиларни беморнинг ёнига йўлатмаган маъқул.
Хасталикка чалинган киши ҳам, ўз навбатида, келганларга дарди ҳақида гапириб, ҳикоя қилавермаслиги, фақат сўралгандагина жавоб қайтариши керак. У дарди кучайганида, ўзига ўлим тиламай, Аллоҳдан шифо сўрайди ва шукрона айтади.
Беморнинг ҳузуридан тураётганда, унинг ҳаққига дуо қилиб, Аллоҳдан шифо сўралади. Имкон бўлса беморни дуоси олинади. Чунки унинг дуоси ижобатдир. Хайрлашишда “Худо хоҳласа, тезда тузалиб кетасиз”, “Дард ҳам бир меҳмон, ҳали соғайиб кетасиз” каби сўзлар билан тасалли берилади.
Маълумки, муқаддас динимиз меҳр-мурувватга, эзгуликка чорлайди, раҳмдилликни тараннум этади. Аллоҳ таоло ушбу динни инсониятга олиб келган зот-Муҳаммад (с.а.в) ҳақида бежиз: “Батаҳқиқ, Биз Сезни оламларга факат раҳмат қилиб юборганмиз!” (Анбиё: 107) дея марҳамат қилган. Раҳмат қирраларининг энг буюкларидан бири эса динимизнинг заиф-бечоралар, бемору хасталарга курсатган раҳмати, меҳр- шафқатидир. Касаллик киши ҳолини маҳзун, аъзоларини эса заиф қилиб қуяди. Бундай вазиятда инсон боласи меҳр-мурувватга ҳар қачонгидан ҳам муҳтож булади. Динимиз бундай бетобларнинг ҳолидан хабар олиб туришга, уларнинг кунглини кўтаришга ҳамда бир оз булса-да, дардларини енгиллатишга буюради.
Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Салмон Форсийни касал булганда кургани кириб, дедилар: ”Сенинг бу тишингда учта хислат бор. Роббингдан эслатма, поклик ва олдинги гуноҳларингга каффорат, касал кишини дуоси мустажабдир, кодир булганинда Аллоҳга дуо қил Ислом беморга меҳрибонлик курсатишда шунинг узи билан чекланиб қолмади, балки, уни зиёрат қилишни бошқа биродарлари устидаги ҳақларидан бири этиб белгилади. Ҳадисларда келишича, “Беш нарса мусулмон кишининг уз биродари зиммасидаги ҳақларидан ҳисобланади: саломга алик олиш, акса урганда (алҳамдулиллаҳ деса), (”ярхамукаллоҳ“ дея) соғлик тилаб дуо қилиш, меҳмонга чақирганда бориш, касал булганда зиёрат қилиш ва жанозасида қатнашиш” Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинган. Беморни зиёрат қилиш касал кишига руҳий мадад булади, яни, уз дустлари олдида қадри-қиммати борлигидан хурсанд бўлиб, яшашга бўлган иштиёқи янада кучаяди. Беморнинг кайфияти кутарилиши эса, касалликни енгишга сабаб бўлади. Шунингдек, у яқинларининг дўстларининг меҳр-оқибатлари ва дуоларига сазовор бўлади. Натижада, улар Уртасида меҳр-оқибат, муҳаббат зиёда булади. Беморни йўқлаш одоби, у ерда қилинадиган ишлар ҳақида ҳам динимизнинг курсатмалари мавжуд бўлиб, касални йўқловчи унинг бош томонида туриб, Аллоҳ сенга шифо берсин, деб бир неча марта айтиши, уни дуо қилиши, ранг-руйи, ҳолати ҳақида эҳтиёт бўлиб, иложи борича беморнинг кўнглини кутарадиган гаплар айтиши лозим. Уз навбатида, бемор ҳам ҳадеб нолимаслиги, йўқловчи қайтаётганда уни дуо қилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Беморни зиёрат қилишда зиёратчи учун жуда ҳам кўплаб фойдалар бор. Яна касал кўриш Аллоҳ берган соғлиқни қадрига етиб, унга шукр қилишга чорлайди.
Ҳусниддин Бойқобилов
Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси ўқитувчиси