1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Аҳли суннат ва жамоат мухолиф бўлманг

25-11-2024, 15:32 93 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида айрим кишилар ўзлари тушуниб-тушунмай Аҳли суннат ва жамоа деб аталган нажот топувчи тоифага мухолиф гапларни айтмоқдалар. Кимки аҳли суннат ва жамоага мухолиф қилса,аҳли суннат ва жамоа олимларини ёмонласа яхши иш қилмабди.   
Маълумки, аҳли суннат ва жамоа бугунги кунда тўрт мазҳабда жам бўлган. Кимки бу тўрт мазҳабдан чиқса, у аҳли бидъатдан бўлади. Бу ҳақда Имом Таҳовий (раҳимаҳуллоҳ)нинг бундай деганини нақл қилганлар: “Айрим муфассирлар бундай деганлар: “Эй, мўъминлар! Аҳли суннат ва жамоат деб аталган нажот топувчи тоифага эргашишни ўзингизга лозим тутинг! Чунки, Аллоҳ таолонинг ёрдами, ҳифзу ҳимояти ва тавфиқи уларга мувофиқ яшамоқдадир. Хор-зорлик, ғазаб ва бенасиблик эса уларга мухолиф бўлмоқдадир. Ушбу нажот топувчи тоифа бугун тўрт мазҳабда жам бўлган. улар Ҳанафийлар, моликийлар, шофеъийлар ва ҳанбалийлардир. Кимки ушбу тўрт мазҳабдан ташқари чиқса, у бидъат ва бахтсизлар аҳлидан бўлади!”
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилиб, турли хил адашишликлардан асрасин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллик ходими