Қарз берганнинг савоби
11040
26-11-2024, 13:59
118
Ўқиш режими
+
-
Ҳаётда баъзан зарурат юзасидан инсон бошқа бировдан қарз сўрашга тўғри келади. Қарз бераётган киши бераётган қарзидан бирор моддий манфаат, фойда кутмасдан, балки бир кишининг муҳтожлик пайтида унга ёрдамлашиб юборишни ният қилиши керак.
Савоб сифатида бировга садақа бергандан бировга қарз беришда савоб кўпроқдир. Ҳадисда шундай дейилади: “ Садақа қилганга ўн савоб, қарз берганга ўн саккиз савоб” (Бухорий ривояти).
Садақа муҳтож ёки муҳтож бўлмаган кишининг қўлига тушиши мумкин. Аммо қарз эса муҳтожлиги туфайли қарз сўраб келган кишининг қўлига берилади. Қарз бериб туриш юксак фазилатли ишлардан бўлсада, қарзни ўз вақтида қайтариб, қарз берган кишига миннатдорчилик билдириш ҳам савоб ишлардан ҳисобланади.
Қарз бериш ва олиш инсонлар орасида меҳр-оқибат, бир-бирига кўмаклашиш, ҳамдардлик каби туйғуларини мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилади.
Одамлар орасида инсонгарчиликдан келиб чиқадиган қарз бериш ва қарз олиш муносабатларининг бўлиши халқимизнинг юксак фазилатли халқ эканлигини кўрсатади.
Р. Акбаров.