Азон эшитганда ўқиладиган дуо
11043
27-11-2024, 11:47
861
Ўқиш режими
+
-
Маълумки, шаҳарларда беш вақт намоз учун азон айтиб турилади. Мана шу азон эшитиб бўлингандан сўнг Пайғамбар (с.а.в.) қуйидаги ҳадисда айтган дуолари ўқилади:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким азонни эшитган пайтида –
اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مُحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ
«Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ», деб айтса, Қиёмат куни унга шафоат бўлади”, (Абу Довуд ривояти).
дедилар.
(Таржимаси: Эй бу комил дуонинг ва қоим бўлган намознинг эгаси - Аллоҳим, Муҳаммадга васила ва фазилат бер, у зотни ваъда қилганинг мақтовли мақомда тирилтир), деб сўнгра хоҳлаганича дунёвий ва ухровий дуоларни қилаверади).
Р. Акбаров.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими