Ҳар бир босган қадам учун ўн яхшилик
11070
10-12-2024, 14:00
157
Ўқиш режими
+
-
Мусулмон киши ибодат қилиш учун масжидга боради. Масжидга ибодат нияти билан йўлга чиққан мусулмоннинг ҳар бир қадамига ўн яхшилик ёзилади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамт қилганлар: "Ким уйидан масжидга чиқса, икки фаришта ҳар бир босган қадами учун ўнта яхшиликни ёзишади. Масжидда намозни кутиб ўтирган одам намоз ўқувчилар кабидир. То уйига қайтиб келгунча намоз ичида деб ёзилади", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизнинг ибодатлдаримизни мақбул айлаб, икки дунё саодатига еткарсин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими